«Сурхон» клуби Фарғонада «Нефтчи»га қарши кутилганидек босимли ва оғир учрашувни ўтказди.
Тўғри, беллашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Бироқ ҳисобдан ҳам билиш мумкинки, термизликлар кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди. Бунда эса бош мураббий Анвар Ғофуровнинг меҳнати катта. У ёш футболчиларни қўрқмасликка ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга одатлантирмоқда. Шу боис унинг жамоаси яна яхши таассурот қолдирди.
Учрашувдан кейин эса Анвар Ғофуров матбуот анжуманида қуйидагича фикр билдирди:
- Қаерга келаётганимизни билгандик. Ўтган турда мағлубиятга учраганди ва мухлислари олдида катта куч билан ўйнашини ва қийин бўлишини кутгандик. Шундай ҳам бўлди.
Барибир тажриба ўз сўзини айтади. Футболчиларимдан қониқдим. Хатолар бор. Келаси ўйинларда янада яхшироқ ўйин кўрсатишга, кўпроқ вазиятлар яратишга ва фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Йигитлар борини беришди, миннатдорчилик билдирдим. Бу билан тўхтаб қолмаслик керак. Ишлашда давом этамиз.
«Сурхон» мухлисларига шунча йўл босиб келиб, қўллаб-қувватлашгани учун катта раҳмат. Келаси учрашувларда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», - дея Ғофуровнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Анвар Ғофуров: «Қаерга келаётганимизни билардик»
Эксклюзив
9 сентябр, 15:00
Ғофуров матбуот анжуманида қуйидагича фикр билдирди:
Фото: Сурхон ПФК
09.09.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Нефтчи
2
:
1
Сурхон