Live
10
Ўзбек

Миржалол Қосимов: «Офсайд чизиғини ҳақиқатга яқинроқ чизиш керак-да»

Эксклюзив
9 сентябр, 14:47
Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.
Миржалол Қосимов: «Офсайд чизиғини ҳақиқатга яқинроқ чизиш керак-да»
Фото: ОКМК
09.09.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси OKMK OKMK 1 : 3 Пахтакор Пахтакор

ОКМК клуби ўз майдонида «Пахтакор»га 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Гарчи мезбонлар ҳужумкор, чиройли ўйин кўрсатиб, кўпллаб имкониятлар яратган бўлса-да, якунда мағлуб бўлди. Ўйиндан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Ҳа, натижа бобида қониқарсиз. Аммо ўйин борасида ёмон ўйнаганимиз йўқ. Эски касалимиз – яна гол ура олмаяпмиз. Яратяпмиз, шижоат бор, чиройли ўйинга чанқоқлик бор, лекин...Бугунги ўйинни оладиган бўлсак, учрашув бошида осон голлар ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан куч топиб, гол уришга муваффақ бўлдик. Лекин билмайман, қайси сабаблар билан офсайдни аниқлашди? Менга битта расм кўрсатишди. Ҳалиги кино борку, «қози почча сизлар чиқарган қонунинглар ҳамма нарсага тўғри келаверади-я»! Билмадим, мен биринчи марта кўришим. ВАРда орқадан олиб чизиқ чизганига ҳайрон қолдим. Менимча, янги қонун чиққан бўлса эшитмагандирман, маълумотдан орқада юргандирмиз. Бироқ жуда уятли, тушунганим йўқ. «Пахтакор»ни ғалаба билан табриклайман. Улар яратган имкониятларидан 100 фоиз фойдаланишди. Биз афсуски, фойдалана олмадик. Гол урмасанг вазиятни ўзига очко бермайди. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Футболчиларимизни ҳақиқатан кайфияти тушиб кетди. «Пахтакор»га ОЧЛда омад тилаб қоламиз. Юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

- ОКМК ўнлаб имкониятлар яратди. Бемалол ҳисобда олдинга ўтиб оладиган даражада вазиятлар бўлди. Ўтган учрашувда ҳам сон-саноқсиз голли имкониятлар, аммо гол йўқ...

- Айтяпман-ку, битта вазиятдаги голимизни ҳисоблашмади. Янги қонун чиққандир-да. Ҳақиқатан Нодир ҳам 0:2 бўлиб турган ҳолатда уч метрдан гол ура олмади. Танаффусга 1:2 ҳисобида чиқиб кетганимизда бошқача бўлиши мумкин эди. Йигитларни ўзлари ҳам ҳайрон. Машғулотларда шу нарсани имкон қадар тўғрилашга ҳаракат қиляпмиз. 0:3 бўлган тақдирда ҳам айтганманки, охиригача курашиш ва барчани ҳис-ҳаяжонда ушлаб турдик. Қўлни туширмасдан охиригача ўйнаб, курашяпмиз. Бу яхши.

- Жамоангиз кўрсатаётган ўйиндан қониқяпсизми? Ҳар холда ҳужумкор футбол кўрсатишяпти.

- Қўл остимдаги футболчилар албатта қониқтиради.

- Натижачи?

- Натижа...Албатта юқорироқни хоҳлагандик, бунга ўзимиз айбдормиз. Август ойида «Насаф»дан бошланди. Бемалол ютқазишимиз керак эмасди. «Динамо», «Сурхон», «Бухоро»га ютқазмаслигимиз керак эди. Бухорода ҳам 100 фоизли 4 та имкониятимиз бўлганди. Бугун ҳам анча-мунча вазият бўлди. Бу баҳона эмас. Битта эпизод футболни остун-устун қилиб юбориши мумкин. Барибир менда савол қолади: урган голимизда офсайд бормиди-йўқми? Унда камераларни кўпайтириш керакми? Сал ҳақиқатга яқинроқ чизиш керак-да. Нимагаки, бу мухлисларни кайфияти, жамоани меҳнати. Ўйинчилар оғир юкламалар олади. Албатта, ачинарли. Голларни урганимизда ҳам бошқача бўлиши мумкин эди. Кўп очко йўқотиб қўйдик. Мақсад совриндорлар қаторига кириш.

- Кўряпмизки, ОКМКни ўйини бор. Ўртамиёналар қаторида юрмасдан медаллар учун курашиши учун нималар қилиши керак, деб ўйлайсиз?

- Қисқа қилиб айтаман, яратилган вазиятлардан гол уриб фойдаланиш керак эди. Янада юқорироқда бўлардик. Ўтган ишга саловат, энди қайтариб бўлмайди. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Натижа ёмонлашса кўпчилик ўйлайдики, Миржалол Қосимов ўсишдан тўхтаб қолди, деб... ОКМКга янги қон керак, деб ҳам айтишади. Бунга қандай қарайсиз?

- Ҳаммани ўз шахсий фикри бор. Тилни суяги йўқ. Ҳамма мутахассис. Лекин негадир ишлашмайди, осон деб ўйлашади. Ўзига яраша меҳнати бор. Худога шукр, нолийдиган жойимиз йўқ. Биз қўлимиздан келаётган ўйинни кўрсатяпмиз. Ҳар доим айтганман: қўл остимдаги футболчилар ким бўлишидан қатъий назар юқори натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. У ёғи Аллоҳдан. Бировни фикрига қараб яшамайман», - дея Миржалол Қўшоқовични сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
  • Пахтакор Пахтакор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар