«Барселона» Чемпионлар Лигаси доирасида Роттердамнинг «Фейеноорд» жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу ғалаба Педрининг «Барселона» сафидаги юбилей ўйинини нишонлаш учун ҳам ажойиб имконият бўлди. Испаниялик яримҳимоячи барча мусобақалар доирасида каталонияликлар сафидаги 250-ўйинини ўтказди.
Педри ушбу учрашувда жамоасининг учинчи голига ассистентлик қилди. Иккинчи бўлим ўртасида эса унинг ўрнига Марк Бернал майдонга тушди.
Маълумот ўрнида, Педри «Барселона»даги фаолиятини 2020 йилда бошлаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади