«Барселона» вингери Ламин Ямал «Олтин тўп» учун кураш ҳақида фикр билдирди.
— «Олтин тўп»га лойиқмисиз?
— Менимча, бу менга эмас, журналистларга боғлиқ. Мен клуб ва миллий жамоа билан ажойиб ишларни амалга оширдим. Агар мукофот берилса, барчадан миннатдор бўламан. Ҳар ҳолда, имкониятим бор деб ўйлайман.
— Агар «Олтин тўп»ни сизга беришлари учун ташвиқот қилмоқчи бўлсангиз, мана микрофонлар.
— Йўқ, менимча, «Олтин тўп»ни беришлари учун кампания олиб боришим шарт эмас. Сизларни ҳеч нарсага ишонтиришим керак эмас. Бу йил жуда яхши ишладим ва сизлардан мен учун овоз беришингизни ялиниб сўрашим шарт эмас.
— Дембеле сизни ҳатто топ-3 фаворитлар қаторига ҳам киритмади.
— Ахир у Килиан (Мбаппе) билан дўст-ку, тўғрими? (кулади) Ростини айтсам, бунга қарши эмасман. Бу — нормал ҳолат. Дембеле билан муносабатларимиз жуда яхши ва унинг бошқа футболчиларни танлагани ҳам табиий. Менинг бу йилги натижаларим қандай ўтгани билан мақтаниб юриш шарт эмас, — дея Ямалнинг сўзларини келтиради AS.
Ямал: «Дембеле мени «Олтин тўп» фаворитлари қаторига қўшмади? Ахир у Мбаппе билан дўст-ку»
Футбол
9 сентябр, 08:48
5+
«Барселона» вингери мукофотни қўлга киритишга имконияти борлигини айтди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади