«Аякс» яримҳимоячиси Софиан Амрабат Муҳаммад Уаҳби Марокаш бош мураббийи бўлиб ишлар экан, миллий жамоа сафидаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилди.
«Марокаш миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиш мен учун ҳаётимдаги энг катта шарафлардан бири бўлди. 12 йил аввал илк бор миллий жамоага чақирув олганимдан бери (ёшлар жамоалари ҳам назарда тутилган) мамлакатим учун бор кучимни бердим ва миллий жамоа футболкасини фахр билан кийдим. Марокашга бўлган муҳаббатим ва бу жамоа мен учун англатадиган барча нарса ҳеч қачон ўзгармайди.
Бу жуда қийин қарор бўлди, аммо ҳозирги бош мураббий қўл остида миллий жамоани ҳимоя қилишни давом эттиришга ўзимни тайёр ҳис қилмаяпман. Шу сабабли у ўз лавозимида қолар экан, миллий жамоага бормайман. Сабабларни эса жамоа ва унга алоқадор барча инсонларни ҳурмат қилган ҳолда сир сақлашни маъқул кўраман.
Шуни аниқ айтиб ўтмоқчиман: мен халқаро футболдан кетмаяпман ва Марокаш сафида яна ўйнаш эшигини ёпмаяпман. Жамоадошларим ва бутун мураббийлар штабига омад тилайман. Энг катта мухлисингиз бўлиб қоламан ва майдонда доимо намоён қилганимдек, ташқарида ҳам сизларни худди шундай иштиёқ билан қўллаб-қувватлайман.
Марокаш мухлисларига меҳр ва қўллаб-қувватловлари учун раҳмат», — деб ёзди 30 ёшли футболчи Instagram’даги сторисида.
Амрабат Марокаш миллай жамоасидаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
Футбол
9 сентябр, 09:28
1
Яримҳимоячи ҳозирги бош мураббий қўл остида миллий жамоада ўйнамоқчи эмас.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади