Live
3
Ўзбек

Фабрегас: «Клуб ва шаҳар учун тарихий кеча. Аммо хурсандчилик фақат 5 дақиқа давом этади»

Футбол
11 сентябр, 00:36
    5+
«Комо» бош мураббийи ЕЧЛдаги дебют ва ғалабадан сўнг фикрларини билдирди.
Фабрегас: «Клуб ва шаҳар учун тарихий кеча. Аммо хурсандчилик фақат 5 дақиқа давом этади»
Foto: Getty Images
10.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Комо Комо 4 : 1 Лейпциг Лейпциг

«Комо» бош мураббийи Франсеск Фабрегас ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Лейпциг»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларт билан ўртоқлашди.

«Бахтлиман, лекин бу қувонч атиги беш дақиқа давом этади, чунки душанба куни бўлиб ўтадиган «Парма»га қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Бугунгидек энергия билан ҳаракат қилишимиз зарур. Албатта, бу шаҳар ва клуб учун тарихий кеча (ЕЧЛда дебют) эканини тушунаман. Бу — ўтган мавсумда амалга оширган ақлбовар қилмас меҳнатимиз учун муносиб совға. Аммо А Серия ҳамон бизнинг асосий мақсадимиз бўлиб қолмоқда. Ахир айнан шу мусобақадаги натижалар бизга яна Чемпионлар лигасида иштирок этиш имконини беради.

Биз ёш жамоамиз, Чемпионлар лигаси энергияси бизни руҳлантиради. Аммо А Серияда бор кучимизни ишга солмасак, жуда қаттиқ ғазабланаман. Камтарликмизни сақлашимиз ва ҳар уч кунда ўйнашга тайёр бўлишимиз керак. Бу жуда оғир мавсум бўлади, шунинг учун тўғри кайфиятни сақлаб қолишимиз зарур.

Бугун биз ҳақиқатан ҳам ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Чунки 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан сўнг, «Лейпциг» тактикасини ўзгартирди, қанотларни кучайтирди ва жисмоний курашларда кўпроқ куч ишлата бошлади. Биз бироз чарчадик ва шунинг учун мен кўпроқ ўйинни назорат қилишни маъқул кўрдим. Одатда тўртинчи голни уришга ҳаракат қилган бўлардим, аммо бу — Чемпионлар лигаси даражаси. Улар гол уришди, ҳисоб 3:1 бўлди ва ўйин ҳали тугамаганди.

Яхшиямки, жамоамизнинг бирдамлиги яққол намоён бўлди ва биз яна бир нечта хавфли қарши ҳужумларни амалга оширдик. Улардан бири Перроненинг голи билан якунланди. Шунинг учун турли вазиятларга мослаша олиш керак, айниқса, айрим пайтларда сиздан устун бўлган жамоаларга қарши ўйинларда»,
— деди Фабрегас Sky Sport Italia нашрига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Лейпциг Лейпциг
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар