Live
4
Ўзбек

«Бавария» бразилиялик ҳужумчини кузатиш учун скаутларини жўнатди

Футбол
11 сентябр, 06:44
Бразилиялик форвард Кайо Жорже ҳамон мюнҳенликлар диққат марказида бўлиб турибди.
«Бавария» бразилиялик ҳужумчини кузатиш учун скаутларини жўнатди
Фото: Gettyimages

Бразилиялик Кайо Жорже ҳамон Мюнҳеннинг «Бавария» клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Германия гранди «Крузейро» ҳужумчисини диққат билан кузатиб бориш учун ўз скаутларини Бразилияга юборган. Жорже ушбу мавсумда мамлакат чемпионати доирасидаги 19 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйди.

24 ёшли ҳужумчи «Крузейро» билан 2030 йилнинг декабр ойи охиригача амал қиладиган шартномага эга. Футболчининг трнасфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Кайо Европада Туриннинг «Ювентус» ва «Фрозиноне» клублари шарафини ҳимоя қилиб улгурган. Шунингдек, у Бразилия миллий жамоаси сафида 1 та ўйинда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар