Италиянинг «Комо» клуби яримҳимоячиси Мартин Батурина Чемпионлар Лигаси янги мавсум умумий босқич 1-тури доирасида «Лейпциг» билан баҳсдан кейин (4:1) таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Чемпионлар лигасидаги илк голингни уриш ажойиб туйғу. Бутун жамоага раҳмат. Майдонда биз энг юқори темпни кўрсата олдик. Аммо бу ўйинга ҳам худди бошқа ўйинларга тайёрлангандек тайёргарлик кўрилган эди. Чемпионлар лигаси муҳити бизга жуда кучли таъсир қилишини хоҳламадик. Шунинг учун одатдагидек тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик.
Чемпионлар лигасидаги илк ўйинимда ғалаба қозонганимдан хурсандман ва фахрланаман. Ишончим комилки, Комо аҳолиси ҳам ҳозир бахтли. Энди байрам қилсак бўлади.», — дея Батурина сўзаридан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.
Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси умумий босқич 2-турида «Комо» сафарда Нидерландиянинг «Фейеноорд» клуби билан (14 октябр) рўбарў келади, «Лейпциг» эса ўз майдонида Нидерландиянинг ПСВ жамоасини (13 октябр) қабул қилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади