20 ёшли марказий яримҳимоячи Лукас Бергвалл клуб билан янги битимга имзо чекди.
Бу ҳақда лондонликлар матбуот хизмати расман хабар берди. Келишув тафсилотлари очиқланмаган.
«Назаримда, биз ўзгача бир нарса яратяпмиз. Ҳозир клуб учун жуда ажойиб давр, шунинг учун ҳам мен шартномам муддатини узайтиришга қарор қилдим. Мақсадим — жамоага иложи борича кўпроқ фойда келтириш, сифатли ўйин кўрсатиш, гол уриш ва голли узатмалар бериш», — дея Бергвалл сўзларидан иқтибос келтирди «Тоттенҳэм» матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар Бергваллни 2024 йил 20 миллион евро эвазига харид қилган эди. Ушбу мавсум яримҳимоячи 2 та ўйинда майдонга тушди ва ҳозирча самарали ҳаракатлар амалга ошириб улгурмади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади