Хамес Родригес фаолиятини ватанида давом эттирадиган бўлди.
«Реал», «Бавария» ва «Барселона» клубларининг собиқ яримҳимоячиси «Атлетико Насионал» билан шартнома имзолади.
35 ёшли футболчи июл ойида «Миннесота»ни тарк этганди. Колумбиялик ҳавбек МЛСда 6 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Хамеснинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, «Атлетико Насионал» Колумбия чемпионатида 5 та ўйинда 12 очко тўплаб, 5-поғонани эгаллаб турибди.
Хамес — «Атлетико Насионал» футболчиси
Футбол
11 сентябр, 04:22
35 ёшли яримҳимоячи Колумбия клуби билан шартнома имзолади.
Foto: Atletico Nacional