Хамес Родригес фаолиятини Колумбия чемпионатида давом эттиради.
«Реал» ва «Бавария»нинг собиқ яримҳимоячиси «Атлетико Насионал» билан шартнома борасида келишувга эришди, деб ёзди инсайдер Фабрицио Романо.
Битим яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Хамес июл ойида феврал ойидан буён ўйнаган «Миннесота»ни тарк этганди. Колумбиялик ҳавбек МЛСда 6 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ 35 ёшли футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Хамес фаолиятини ватанида давом эттиради
Футбол
11 сентябр, 00:59
70+
35 ёшли футболчининг янги клуби маълум.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади