Live
3
Ўзбек

Компани — «Будё-Глимт» устидан ғалаба ва Мусиала ҳақида

Футбол
11 сентябр, 02:30
«Бавария» бош мураббийи ЕЧЛ 1-туридаги ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
Компани — «Будё-Глимт» устидан ғалаба ва Мусиала ҳақида
Foto: Bayern Munchen
10.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Бавария Бавария 5 : 0 Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Будё-Глимт»га (5:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлим бироз «Шалке»га қарши ўйинга ўхшади. Сабрли бўлишимиз керак эди. Бизда унчалик кўп имконият бўлмади. Аммо шундай вазиятлар юзага келдики, бир-икки гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда керакли пайтда гол урдик, кейин эса яна тўплар кирита бошладик. Бу муносиб ғалаба бўлди».

Аввалги ўйинларда майдонда ҳушини йўқотган Мусиаланинг голи ҳақида

«Ҳамма хурсанд бўлди — стадиондаги 75 минг киши ҳам, телевизор қаршисида ўтирган мухлислар ҳам. Биз унинг вақти келишини билардик. У жуда муҳим гол урди.

Жамол учун бу жуда яхши. Умид қиламанки, энди эътибор фақат унинг ўйинига қаратилади. У бошқа мавзу билан боғлиқ вазиятда қандай ҳаракат қилишни билади ва бизнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашимиздан фойдаланишда давом этади».


Мавсумнинг дастлабки ўйинларидан кейин жамоанинг ҳолати ҳақида

«Яхши ҳолатдамиз. Ҳали ҳам оптимал формага кириш устида ишлаётган футболчиларимиз бор. Қарши прессинг, прессинг, энергия — буларнинг барчаси ижобий. Ўйин сифати ва айрим деталлар борасида ҳали яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, бунинг устида ишлаяпмиз.

Тўлиқ тайёр ҳолатдаги Жамол — ўтган мавсумга нисбатан катта устунлик. Чунки ўтган мавсумнинг катта қисмини усиз ўтказган эдик. Алфонсо Дэвис ҳам ўз формасини тиклаб бормоқда. Аммо доимгидек, ҳар бир ўйин ўзига хос кечади. Кейинги баҳсларда нима бўлишини кўрамиз»,
— дея Компанининг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар