Live
3
Ўзбек

Кэррик: «Мавсумни яхши бошламадик, аммо ижобий белгилaрни кўряпман»

Футбол
10 сентябр, 23:49
    5+
«МЮ» бош мураббийи «Сабаҳ» билан ўйиндан сўнг рақибни ҳам эътироф этди.
Кэррик: «Мавсумни яхши бошламадик, аммо ижобий белгилaрни кўряпман»
Foto: Getty Images
10.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Бавария Бавария 5 : 0 Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Сабаҳ»га (4:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиз ёқимли. Ҳужумдаги айрим ҳаракатларимиз фантастик даражада бўлди. Ҳимояда ҳам жуда яхши ўйнадик.

Рақибга ҳам муносиб баҳо беришим керак. Бундай жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Улар қисқа паслар орқали ўйнашади ва тўпни олиб қўйиш учун сиздан жуда кўп меҳнат қилишни талаб қилишади.

Ҳисоб қулай кўриниши мумкин. Аммо ўйин доим ҳам осон кечмади. Шунга қарамай, бугунги оқшомда кўп жиҳатдан яхши ҳаракат қилдик ва бу бизга яхши натижа келтирди.

Натижалар ҳақида гапирадиган бўлсак, мавсумни идеал тарзда бошлай олмадик. Аммо мен жуда ижобий белгиларни кўряпман ва бугун ҳам уларни яна бир бор намойиш этдик»,
— дея Кэррикнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар