Live
3
Ўзбек

«Бавария» — ЕЧЛда 900 та гол урган иккинчи клуб

Футбол
10 сентябр, 23:24
    15+
Мусиала мюнхенликларнинг юбилей голига муаллифлик қилди.
«Бавария» — ЕЧЛда 900 та гол урган иккинчи клуб
Foto: Getty Images
10.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Бавария Бавария 5 : 0 Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt

«Бавария» Чемпионлар лигаси / Европа чемпионлари кубогида урилган голлар сони бўйича 900 лик чегарадан ошди.

Венсан Компани бошчилигидаги жамоа турнир умумий босқичининг 1-турида «Будё-Глимт»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувнинг 47-дақиқасида Жамол Мусиала томонидан киритилган биринчи тўп мюнхенликлар учун ушбус мусобақадаги юбилей голга айланди.

Шу тариқа «Бавария»нинг Чемпионлар лигаси / Европа чемпионлари кубогидаги голлари сони 904 тага етди.

Ушбу турнирда «немис машинами»дан кўпроқ гол урган ягона жамоа — «Реал». Мадридликлар ҳисобида 1139 та гол бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар