Live
6
Ўзбек

АПЛ. Жоао Педро — август ойининг энг яхши футболчиси

Футбол
11 сентябр, 11:04
    1
Бразилиялик форвард мавсум стартида сермаҳсуллиги билан ажралиб турибди.
АПЛ. Жоао Педро — август ойининг энг яхши футболчиси
Фото: premierleague

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро август ойи якуни бўйича АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Англия чемпионатининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида расман хабар берилди.

Бразилиялик футболчи август ойида АПЛнинг 2 та ўйинида 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Қўшимча қиламизки, «Челси» АПЛнинг уч туридан сўнг ҳисобида олти очко бор ва жадвалда тўртинчи ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Жоао Педро 2025 йил ёзида «Брайтон»дан «Челси» сафига кўчиб ўтган. Умумий ҳисобда ҳужумчи лондонликлар сафида 57 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Челси» билан меҳнат шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар