«Ливерпул» клуби «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортонга ҳамон қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Мерсисайдликлар 22 ёшли англиялик футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда ва уни жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириши мумкин бўлган вариантлардан бири сифатида кўрмоқда. Трансфер қиймати 75 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Манбага кўра, Уортон яқин икки трансфер ойнасидан бирида «бургутлар»ни тарк этиши кутилмоқда. Трансфер 2027 йил январидаёқ амалга ошиши мумкин.
Шунингдек, Уортонга «Нюкасл» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Адам Transfermarkt томонидан 70 миллион еврога баҳоланмоқда.