Live
5
Ўзбек

Рафиня – Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
11 сентябр, 15:17
    2
Бразилиялик футболчи август ойида 3 та ўйинда 5 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.
Рафиня – Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Рафиня Ла Лигада август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.

Ўтган ойда бразилиялик ҳужумчи Испания чемпионати доирасида учта учрашувида иштирок этиб, 5 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Хусусан, Рафиня «Элче» (5:0) ва «Райо Валекано» (5:2)га қарши учрашувларнинг ҳар бирида дубл қайд этди. Шунингдек, у «Атлетик» клубига қарши баҳсда (2:0) битта гол урди.

Маълумот учун, футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Рафинянинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар