Live
3
Ўзбек

Мбаппе тўпсиз ҳаракатлари борасидаги танқидларга муносабат билдирди

Футбол
11 сентябр, 02:54
    10+
«Одамлар кўпинча нима қилаётганингга эмас, балки нима қилмаётганингга эътибор қаратишади», — дейди ҳужумчи.
Мбаппе тўпсиз ҳаракатлари борасидаги танқидларга муносабат билдирди
Foto: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе тўпсиз ҳаракатлари борасидаги танқидларга фикр билдирди.

«Менимча, танқидлар нормал ҳолат эмас, аммо юқори даражада йиллар давомида ўйнайдиган футболчининг ҳаёти шундай. Мен янги футболчи эмасман. Ҳамма менинг нималарга қодирлигимни аллақачон билади. Менимча, бу ерда инсон фактори ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Одамлар кўпинча нима қилаётганингга эмас, балки нима қилмаётганингга эътибор қаратишади. Кимдир ўн йил давомида бирор ишни бажариб келса, унинг ўша ҳаракатларига унчалик эътибор берилмайди — ҳамма унинг бунга қодирлигини билади. Шунинг учун одамлар доимо нима қилмаётганингни излашга ҳаракат қилишади. Аммо шахсан мен буни қабул қилмайман»,
— дея Мбаппенинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар