Live
5
Ўзбек

АПЛ. Якирович — август ойининг энг яхши мураббий

Футбол
11 сентябр, 13:40
    2
«Ҳалл Сити» босниялик билан мураббий билан мавсумни муваффақиятли бошлади.
АПЛ. Якирович — август ойининг энг яхши мураббий
Фото: Getty Images

Англия Премер-лигасида август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди. Унга кўра, «Ҳалл Сити» бош мураббийи Сергей Якирович энг яхши деб топилди.

Босниялик 49 ёшли мутахассис қўл остида АПЛ дебютанти мавсум бошидаги ҳар икки учрашувда ҳам ғалаба қозонди. Биринчи турда «Ҳалл» «Манчестер Юнайтед»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, кейинги баҳсда «Ковентри»ни 1:0 ҳисобида енгди. Сергей соврин учун курашда Микел Артета, Хаби Алонсо ва Энцо Марескани ортда қолдирди.

Маълумот учун, Якирович 2016 йил августидан буён ушбу совринни қўлга киритган биринчи «йўлбарслар»нинг мураббийига айланди. Ўшанда мукофот Майк Феланга насиб этган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар