АПЛ Эрлинг Ҳоланднинг «Манчестер Юнайтед» дарвозасига урган голи нега ҳисобга олинганини тушунтирди.
АПЛнинг 4-турида «Манчестер Сити» сафарда ҳамшаҳарини 1:0 ҳисобида мағлуб этган баҳсда норвегиялик ҳужумчининг голи дастлаб офсайд сабабли бекор қилинган эди. Бироқ VAR текширувидан сўнг ҳакамлар голни ҳисобга олишди.
«VAR ҳакамнинг голни офсайд сабабли ҳисобга олмаслик қарорини текширди ва Ҳоланд офсайд ҳолатида бўлмаганини аниқлади. Шундан сўнг VAR голни ҳисобга олишни тавсия қилди.
Шунингдек, VAR офсайд ҳолатида бўлган Энцо Фернандес тўпга ўйнамаганини ҳам аниқлади», — дейилади лиганинг расмий изоҳида.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади