Каталониянинг «Барселона» клуби 19 ёшли яримҳимоячиси Марк Бернал Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда GiveMeSport хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, испаниялик футболчи хизматларига АПЛнинг бир йўла икки йирик клуби — «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиб қолган. Бироқ айнан «Челси» Берналнинг эҳтимолий янги жамоаси бўлиш учун фаворит саналмоқда. Лондон клубида «Барселона» академияси тарбияланувчисини «Манчестер Сити»га ўтиб кетган Энцо Фернандесга ўринбосар сифатида кўришмоқда.
Ушбу мавсумда Бернал барча мусобақаларни инобатга олганда 5 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта гол ура олмади. Ўз навбатида футболчи 1 марта шеригига голли узатма етказиб беришга муваффақ бўлди.