Мутахассиснинг фикрича, «Ливерпул» Араухони нафақат марказий ҳимояда, балки ўнг қанотда ўйнаши учун ҳам ижарага олган. Унинг таъкидлашича, «қизиллар»нинг ҳимоя қанотида муайян қийинчиликлар бор.
«Араухо атиги икки ўйиндаёқ деярли афсонавий шахсга айланди. Мухлислар уни дарҳол яхши кўриб қолишди. Балки «Барселона»да унинг кетганидан хурсанд бўлишгандир, бироқ «Ливерпул» ишқибозлари уни қучоқ очиб кутиб олишди. Ва бу унга ёқаётганга ўхшайди. Қаҳрамонлар ана шундай яралади — мухлислар билан муносабатлар орқали», — деди Каррагер talkSPORT эфирида.
Араухо «Ливерпул» либосида барча мусобақалар доирасида 4 та беллашгувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади