Англияда ҳакамликни назорат қилувчи Pro Ref ташкилоти Эрлинг Ҳоланднинг «Манчестер Юнайтед» дарвозасига урган голини ҳисобга олиш бўйича қарор хато бўлганини тан олди. Норвегиялик ҳужумчининг аниқ зарбаси «Манчестер Сити»га дербида 1:0 ҳисобида ғалаба келтирди.
Бош ҳакам Майкл Оливер дастлаб офсайд сабабли голни бекор қилди, бироқ ҳакам VAR таъсирида қарорини ўзгартирди.
«Премер-лигада «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ўртасида «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтган беллашувнинг 60-дақиқасида Эрлинг Ҳоланднинг ҳисобга олинган голи юзасидан тушунтириш бермоқчимиз.
Майдондаги ҳакамнинг дастлабки қарорига кўра, офсайд қайд этилган. VAR орқали вазият текширилганда эса Ҳоланд офсайд ҳолатида бўлмагани аниқланган.
Ҳужумнинг ўша эпизодида Энцо Фернандес тўпга тегмагани ҳам аниқланди. Шунинг учун мазкур ҳолатда офсайд қоидаси бузилган-бузилмагани субъектив баҳолашни талаб қилади. Бироқ ушбу вазиятда VAR Энцонинг вазиятга эҳтимолий таъсирини ҳисобга олмаган. Улар видеотасвирни қайта кўриб чиқишни тавсия қилиши керак эди.
Биз «Манчестер Юнайтед» клуби билан боғландик ва ҳакамлик хатоси содир бўлганини тан олдик. Мазкур вазият бўйича таҳлил ўтказилади», — дея Pro Ref баёнотини келтиради журналист Бен Жейкобс.
Pro Ref Ҳоланднинг голи ҳисоблангани хато бўлганини тан олди
Футбол
13 сентябр, 23:00
25+
Англиядаги ҳакамликни назорат қилувчи ташкилот дербидаги гол юзасидан «МЮ»га алоқага чиқди.
Foto: Getty Images
13.09.2026
FT
Англия Премер-лигаси
Манчестер Юнайтед
0
:
1
Манчестер Сити
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади