Live
1
Ўзбек

«Барселона» стадиони 30 йилдан сўнг EЧЛ финалини қабул қилади

Футбол
17 сентябр, 06:45
    18
«Камп Ноу»да сўнгги йилларда кўплаб муаммолар кузатилган.
«Барселона» стадиони 30 йилдан сўнг EЧЛ финалини қабул қилади
Foto: Getty Images

15 сентябр куни 2029 йилги Чемпионлар Лигаси финали «Камп Ноу» стадионида ўтказилиши маълум қилинди. Бу арена 1999 йилдан буён илк бор Европанинг бош клуб турнири финалини қабул қилади.

Бироқ стадионда реконструкция ишлари ҳали якунланмаган. 9 сентябр куни «Барселона» ва «Фейеноорд» ўртасидаги баҳс вақтида матбуот учун ажратилган ҳудудга ёмғир суви кириб, журналистларнинг техникаларига зарар етказиш хавфини юзага келтирган. Клуб вакиллари аввалроқ бундай ҳолатларни реконструкция жараёни билан изоҳлаган.

«Камп Ноу»да сўнгги йилларда бошқа муаммолар ҳам кузатилган. Стадион ҳудудида кемирувчилар кўрингани, айрим қурилиш ишлари белгиланган вақтдан ташқарида олиб борилгани ҳамда реконструкция муддати бир неча бор ортга сурилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Маълумот учун, 2027 йилги Чемпионлар Лигаси финали Мадриднинг «Метрополитано» стадионида, 2028 йилги финал эса «Бавария»нинг уй аренасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, «Камп Ноу» сўнгги бор 1999 йилда Чемпионлар Лигаси финалига мезбонлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

18 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар