Carrusel Deportivo хабарига кўра, ўтган ёзда «Барселона»га «Леванте» ҳужумчиси Карлос Эспини 25 млн еврога сотиб олиш таклиф қилинган. Бироқ каталонияликлар бу таклифни рад этган.
Клубда ушбу сумма асосий таркиб футболчиси бўлмаган ҳужумчи учун жуда юқори деб ҳисобланган. Бундан ташқари, «Барселона» таркибида ёш форвард Ҳамза Абдулкарим ҳам бор эди.
Ёзги трансфер ойнасида Эспи 25 млн евро эвазига «Реал» сафига ўтди.
21 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда барча турнирларда бешта баҳсда майдонга тушиб, иккита гол урди.
Маълумот учун, Эспи «Реал» билан шартномасини 2026 йилнинг ёзида имзолаган.