«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа яқин йилларда футболчилик фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини билдирди.
Маълумот учун, белгиялик 34 ёшли кипернинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси келаси йили тугайди. Бироқ томонлар келишувни 2028 йилгача узайтириш бўйича принципиал келишувга эришган.
«Ҳали қарор қилганим йўқ. Асосий жамоа мураббийи бўлишни хоҳлармидим — билмайман. Футболчилар билан ишлаб, жуда тез қариб қолсан керак. Эҳтимол, «Реал»нинг дарвозабонлар бўлимида ишлаш, юқори даражадаги академия яратиш ва тайёр дарвозабон сотиб олиш ўрнига янги Тибо Куртуа тарбиялаб етиштириш қизиқ бўларди. Аммо ҳозирча яна 5-6 йил футбол ўйнашни истайман», — дея Куртуа сўзларидан келтиради AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, Тибо «Челси»дан «Реал» сафига келиб қўшилган. Шундан бери жамоанинг асосий кипери ҳисобланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади