Live
1
Ўзбек

Моуринио Винисиус бўйича қарор қабул қилди

Футбол
17 сентябр, 09:15
    6
«Реал» вингери Мадрид дербисида дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда.
Моуринио Винисиус бўйича қарор қабул қилди
Foto: Getty Images
20.09.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

Diario AS маълумотига кўра, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Винисиус Жуниорни «Атлетико»га қарши баҳсда захирада қолдирмоқчи эмас.

Манбага кўра, португалиялик мутахассис бразилиялик футболчини қўллаб-қувватлашни ва аввалги хатоларни такрорламасликни истамоқда. Шу сабабли Винисиус яхши спорт формасида бўлмаса ҳам, асосий таркибдан жой олиши кутилмоқда.

Бироқ Ян Диоманденинг сўнгги баҳслардаги самарали ўйини Винисиуснинг яқин келажакда асосий таркибдаги ўрнини хавф остида қолдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган баҳс 20 сентябр куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.

Маълумот учун, Винисиус ушбу мавсумда Ла Лигада бешта баҳсда майдонга тушиб, гол ура олмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар