Live
1
Ўзбек

Алонсо «Реал» яримҳимоячисини «Челси»га олиб келмоқчи

Футбол
17 сентябр, 06:30
«Челси» бош мураббийи Арда Гулер трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Алонсо «Реал» яримҳимоячисини «Челси»га олиб келмоқчи
Foto: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби «Реал» яримҳимоячиси Арда Гулерни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.

Манбага кўра, «Челси» ёзги трансфер ойнасида Морган Роджерсни сотиб олганига қарамай, Гулерга қизиқишини сақлаб қолган. Қайд этилишича, Хаби Алонсо англиялик футболчи трансфер қилинишидан олдин ҳам туркиялик яримҳимоячини жамоасига олиб келишни истаган.

Шунингдек, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Гулерга асосий таркибдаги ўрни ёки етарли ўйин вақти борасида ҳеч қандай кафолат бермагани таъкидланган. Португалиялик мутахассис жамоада барча футболчилар тенг эканини билдирган.

Маълумот учун, 21 ёшли Гулер ушбу мавсум Ла Лигада 6 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та ассист қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар