«Ливерпул» клуби «Челси» вингери Эстеваони ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар бразилиялик 19 ёшли футболчи трансфери учун 100 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр. Бироқ «Челси» ҳозирча ўз футболчисини сотиш ниятида эмас. Лондонликлар Эстеваони жамоа режаларида муҳим ўрин тутувчи футболчи сифатида кўрмоқда.
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо вингерни режаларига киритгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу боис «Ливерпул» футболчи борасида келишувга эришиши осон бўлмайди.
Аввалроқ «Барселона» ҳам Эстеваога қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эстевао ушбу мавсумда барча турнирларда бешта баҳсда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракат қайд этмади.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 80 млн еврога баҳоламоқда.