«Ливерпул» қишки трансфер ойнасида «Монако» яримҳимоячиси Ламин Камарани трансфер қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, «қизиллар» ёзги трансфер ойнасидаёқ янги яримҳимоячи харид қилишни истаган, бироқ бу режани амалга ошира олмаган. Айни пайтда Камара клубнинг январ ойидаги трансферлар рўйхатида юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди.
22 ёшли сенегаллик футболчи ушбу мавсум барча турнирларда 6 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали Камаранинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.