Live
1
Ўзбек

«Нюкасл» Камара учун «Ливерпул» билан кураш олиб боради

Футбол
17 сентябр, 13:17
Тransfermarkt портали Камаранинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
«Нюкасл» Камара учун «Ливерпул» билан кураш олиб боради
Фото: Getty Images

«Монако» яримҳимоячиси Ламин Камара қишки трансфер вақтида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Сенегаллик 22 ёшли футболчига АПЛнинг икки клубидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Гап «Ливерпул» ва «Нюкасл» ҳақида кетмоқда. «Қарғалар» Камара бўйича расмий таклиф юборишга тайёр.

Бироқ «Ливерпул» ҳам унга қизиқиши сабабли келишув осон бўлмаслиги мумкин. «Қарғалар» йўқотишлар сабаб Ламин билан шартнома имзолашни истамоқда. Шунингдек, клуб юқори маош орқали уни ўз сафига қўшиб олишга ишонмоқда.

Ўз навбатида футболчи монегаскларни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. У фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарши эмас.

Бу мавсумда футболчи ушбу мавсум барча турнирларда 6 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Тransfermarkt портали Камаранинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар