Live
1
Ўзбек

«Барселона» янги вингер сотиб олмоқчи

Футбол
17 сентябр, 07:15
Каталонияликлар «Челси»да кам ўйин амалиётига эга Эстеваога қизиқиш билдирмоқда.
«Барселона» янги вингер сотиб олмоқчи
Foto: Getty Images

El Nacional хабарига кўра, «Барселона» қишки трансфер ойнасида «Челси» вингери Эстеваони сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар спорт директори Деку 19 ёшли бразилиялик футболчининг вазиятини диққат билан кузатмоқда. У Хаби Алонсо бошқарувида «Челси»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Деку яқин вақт ичида футболчининг вакиллари билан боғланиши мумкин.

Эстевао ушбу мавсумда барча турнирларда бешта баҳсда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракат қайд этмади.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали бразилиялик вингернинг бозор қийматини 80 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар