«Барселона» Ла Лиганинг 6-турида «Расинг»ни 7:2 ҳисобида мағлуб этиб, мавсум бошидан буён кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди.
Каталонияликлар ушбу ғалабаларнинг 6 тасини Испания чемпионатида, яна биттасини Чемпионлар Лигасида «Фейеноорд»га қарши баҳсда қўлга киритди.
Маълум қилинишича, «Барселона» ўз тарихида илк бор мавсумни кетма-кет 7 та ғалаба билан бошлади.
Клубнинг аввалги энг яхши натижаси 6 та ғалаба эди. «Барселона» 1929/1930, 1960/1961 ва 2018/2019 йилги мавсумларда шундай натижа қайд этган.
Маълумот ўрнида, «Барселона» навбатдаги учрашувини якшанба куни ўтказади. Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лиганинг 7-турида сафарда «Севиля»га қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади