Live
14
Ўзбек

Эспи: «Жамоамга ёрдам бера олганимдан хурсандман»

Футбол
16 сентябр, 10:35
«Реал»нинг ёш ҳужумчиси навбатдаги ғалаба голига муносабат билдирди.
Эспи: «Жамоамга ёрдам бера олганимдан хурсандман»
Фото: Gettyimages
15.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Элче Элче 2 : 3 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» ҳужумчиси Карлос Эспи 15 сентябр, сешанба куни бўлиб ўтган ва Мадрид клубининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган Испания Ла Лигасининг 6-тури доирасидаги «Элче»га қарши ўйиндаги ғалаба голидан сўнг, ижтимоий тармоқда пост қолдирди.

Маълумот учун, Эспи 87-дақиқада, 2:2 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда Трент Александер-Арнолднинг ўрнига майдонга тушди ва Килиан Мбаппенинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

«Жамоага ёрдам бера олганимдан ва яна бир ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман. Ишлашда давом этамиз», - деб ёзди Эспи ижтимоий тармоқда.

Бу испаниялик футболчининг «Реал» сафидаги иккинчи голи ҳисобланади. Форварднинг дебют голи 2-турда «Эспанёл»га қарши ўйинда (2:1) киритилганди. Ўшанда ҳам Эспи учрашув охирида, 80-дақиқада захирадан майдонга туширилган ва 90-дақиқада ғалаба голини киритганди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг июл ойи охирида Эспи «Леванте»дан «Реал»га ўтганди. 21 ёшли ҳужумчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг июн ойигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Элче Элче
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар