Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио Ла Лиганинг 6-турида «Элче» устидан қозонилган ғалабага муносабат билдирди.
«Қаймоқранглилар» узоқ вақт давомида 2:0 ҳисобида олдинда боришди, бироқ баҳс охирида рақибга ҳисобни тенглаштиришга имкон беришди. 91-дақиқада захирадан майдонга тушган Карлос Эспи «Реал»га ғалаба келтирган голни урди.
«Футболчиларга нисбатан ягона эътирозим — шундай имкониятлар юзага келганда баҳсни якунлай олишмаяпти. Асабий якун учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Яна бир неча бор гол уриб, масалага нуқта қўйишимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмадик ва «Элче»нинг баҳсга қайтишига имкон бердик.
Уч, тўрт, бешта ажойиб имкониятни бой бердик. Шундан кейин оддий кечаётган баҳс бирданига жуда мураккаб тус олди», — деди Моуринио Маdrid Zone нашрига.
Маълумот учун, «Реал» Ла Лига турнир жадвалида 15 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади