Live
1
Ўзбек

«Реал»нинг 125 миллион евролик янги футболчиси илк самарали ҳаракатини амалга оширди

Футбол
16 сентябр, 04:00
Ян Диоманде «Элче»га қарши баҳсда Килиан Мбаппенинг голига ассист берди.
«Реал»нинг 125 миллион евролик янги футболчиси илк самарали ҳаракатини амалга оширди
Foto: Getty Images
15.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Элче Элче 2 : 3 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» Испания чемпионати 6-турида сафарда «Элче»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳсда «Реал»нинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде иккинчи бор асосий таркибда майдонга тушди. Ивуарлик футболчи 4-дақиқадаёқ сариқ карточка олди.

Шунга қарамай, Диоманде кейинчалик самарали ҳаракат билан ажралиб турди. У 33-дақиқада Килиан Мбаппега голли узатма бериб, «Реал» сафидаги илк ассистини амалга оширди.

Диоманде ёзги трансфер ойнасида «Лейпциг»дан 125 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Бу клуб тарихидаги иккинчи энг қиммат трансфер бўлди. Ундан аввал фақат Жуд Беллингҳэм учун кўпроқ — 127 миллион евро тўланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Элче Элче
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар