Live
1
Ўзбек

Ла Лига. «Реал» «Элче» билан ўйинда 90+1-дақиқада гол уриб ғалаба қозонди

Футбол
15 сентябр, 17:27
    55+
Захирадан ўйинга қўшилган Эспи мадридликлар сафида ғалаба голига муаллифлик қилди.
Ла Лига. «Реал» «Элче» билан ўйинда 90+1-дақиқада гол уриб ғалаба қозонди
Фото: Getty Images
15.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Элче Элче 2 : 3 Реал Мадрид Реал Мадрид

Испания чемпионатининг 6-турида «Реал» меҳмонда «Элче»га қарши беллашди. Голларга бой кечган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб Арда Гулер жаримадан ҳисобни очди. Аммо гол Дитурога автогол сифатида ёзилди. Танаффус олдидан Мбаппе мадридликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар 71 ва 83-дақиқаларда Куртуа дарвозасига йўл топиб, мағлубиятдан қутулиб қолди. 90+1-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Эспи ғалаба голига муаллифлик қилди.

Бу натижадан сўнг «қаймоқранглилар» 15 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Элче» 2 очко билан сўнгги поғонада.

Ла Лига. 6-тур
Элче — Реал 2:3
Голлар:
Осорио 71, Нино 83 – Дитуро 25 автогол, Мбаппе 33, Эспи 90+1
Реал
– Куртуа, Трент (Эспи, 87), Конате, Ҳейсен, Кукуреля, Гулер (Беллингҳэм, 68), Валверде, Чуамени (Эндрик, 86), Диоманде, Винисиус, Мбаппе.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Элче Элче
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

55+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар