Live
1
Ўзбек

Мбаппе Роналду эриша олмаган натижани қайд этди

Футбол
16 сентябр, 00:00
    5+
Франциялик ҳужумчи «Элче»га қарши баҳсда мавсумдаги еттинчи голини уриб, «Реал» тарихига кирди.
Мбаппе Роналду эриша олмаган натижани қайд этди
Foto: Getty Images
15.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Элче Элче 2 : 3 Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лиганинг 6-турида «Элче»га қарши баҳсда яна гол урди.

Франциялик футболчи 33-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа 27 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум чемпионатдаги 6 та баҳсда 7 та гол урди.

Mister Chip маълумотига кўра, Мбаппе «Реал» тарихида Ла Лиганинг дастлабки 6 та баҳсида камида 7 та голни кетма-кет икки мавсумда урган учинчи футболчига айланди. Бунгача бу натижага фақат Пруденсио 1945 ва 1946 йилларда ҳамда Уго Санчес 1986 ва 1987 йилларда эришган.

«Реал» тарихидаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналду эса фаолияти давомида бундай натижани қайд эта олмаган.

Маълумот учун, Мбаппе 2024 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Элче Элче
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар