Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчи Хулиан Алварес учун сўралаётган суммани битта махсус шарт бажарилган тақдирда камайтиришга тайёр.
El Chiringuito нашрининг хабар беришича, «матрасчилар» бош директори Мигел Анхел Хил Марин, агар 2026/2027-йилги мавсум давомида ҳужумчи барча мусобақаларда камида 20 та гол урса, товон пулини камайтиришга ваъда берган.
Ёзда «Барселона» Алваресга қизиқиш билдирган. Футболчининг ўзи ҳам жамоани ўзгартириш истагини билдирганди. Ўтган мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 49 та ўйинда 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Бир йил аввал у 57 учрашувда 29 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширганди.