Live
1
Ўзбек

Винисиус голсиз сериясига изоҳ берди

Футбол
16 сентябр, 02:15
Бразилиялик футболчи «Элче»га қарши баҳсда ҳам гол ура олмаганидан сўнг ижтимоий тармоқларда фикр билдирди.
Винисиус голсиз сериясига изоҳ берди
Foto: Getty Images
20.09.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» вингери Винисиус Жуниор «Элче» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўзининг голсиз сериясига муносабат билдирди. «Қироллик клуби» ушбу баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бразилиялик футболчи баҳсни асосий таркибда бошлади ва 68-дақиқада алмаштирилди. Учрашувда самарали ҳаракат қайд этмаган 26 ёшли ҳужумчи кетма-кет бешинчи баҳсда гол ура олмади.

«Голлар албатта келади. Энди бунча кўп имкониятларни бой беришим мумкин эмас. Якшанба куни яхшироқ бўлади. Ҳала Мадрид», — деб ёзди Винисиус ижтимоий тармоқларда.

«Реал» навбатдаги баҳсини 20 сентябр куни сафарда «Атлетико»га қарши ўтказади. Мадрид дербиси Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар