Live
1
Ўзбек

Павлович «Манчестер Сити» сабаб «Бавария»га босим ўтказмади

Футбол
16 сентябр, 03:45
«Бавария» яримҳимоячиси янги шартнома бўйича музокараларда «Манчестер Сити» қизиқишидан фойдаланмаган.
Павлович «Манчестер Сити» сабаб «Бавария»га босим ўтказмади
Foto: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби яримҳимоячиси Александр Павлович ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити» қизиқиш доирасида бўлган. Бу ҳақда Bayern & Germany хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчи инглиз клубининг қизиқишидан фойдаланиб, янги шартнома бўйича «Бавария» раҳбариятига босим ўтказмаган. Павлович айни пайтда Мюнхен клубида фаолиятини давом эттирмоқда.

Яримҳимоячининг «Бавария» билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. У йилига солиқлар чегирилмаган ҳолда 8 миллион евро маош олади.

Павлович ушбу мавсум Германия чемпионатида учта баҳсда майдонга тушиб, бирта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар