Live
6
Ўзбек

Кин Ҳоланднинг «Манчестер Юнайтед» дарвозасига урган голига муносабат билдирди

Футбол
15 сентябр, 09:05
Собиқ футболчи шов-шувларга сабаб бўлган вазиятни эътибордан четда қолдирмади.
Кин Ҳоланднинг «Манчестер Юнайтед» дарвозасига урган голига муносабат билдирди
Фото: Gettyimages
13.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 0 : 1 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Рой Кин «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Ҳоланднинг дербидаги голи ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Энцо ўйинга халақит қилди. «МЮ» ҳимоя чизиғини яхши ушлагани учун жазоланди. Бундай позицияда туриб, ўйиннинг боришига таъсир кўрсатасан. Сен жарима майдонининг ўртасидасан ва тўп томонга интиляпсан. Фернандес офсайдда ва тўпга ўйнашга ҳаракат қилмоқда. «Юнайтед» ҳимояда яхши ўйнагани учун жазоланди», - дея ирландиялик собиқ футболчи сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» «шаҳарликлар»га «Олд Траффорд»да ўтган баҳсда кичик 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Маълумот учун, АПЛ мусобақа жадвалида «Манчестер Сити» иккинчи, «МЮ» эса - 13-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар