«Арсенал» «Реал» ҳужумчиси Родриго Гоэснинг вазиятини кузатмоқда. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар берди.
Манбага кўра, «тўпчилар» 25 ёшли футболчининг Мадрид клубидаги келажаги борасидаги вазиятни диққат билан ўрганмоқда. Родриго жароҳатидан кейин майдонга декабрь ойида қайтиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, «Арсенал» бразилиялик ҳужумчига қизиқаётган ягона клуб эмас.
Эслатиб ўтамиз, Родриго 2019 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ушбу мавсумда ҳали бирор баҳсда майдонга тушмади.
Маълумот учун, футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.