Live
2
Ўзбек

«Реал» Шлоттербекка яна қизиқиш билдирмоқда

Футбол
15 сентябр, 08:30
Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Мадрид клубининг трансфер мақсадларидан бирига айланган.
«Реал» Шлоттербекка яна қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек «Реал» қизиқишлари доирасига яна тушди. Бу ҳақда BILD хабар берди.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчига жами олти клуб қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида «Реал» ҳам бор. Шлоттербекнинг шартномасида 60 миллион евролик товон пули мавжудлиги трансферни амалга оширишни осонлаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, немис ҳимоячиси ушбу мавсумда Бундеслиганинг фақат битта баҳсида майдонга тушди. У дастлабки баҳсларни жароҳати сабаб ўтказиб юборган.

Маълумот учун, Шлоттербекнинг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Боруссия Д Боруссия Д
Бугунги янгиликлар