«Реал» собиқ ҳужумчиси Хоселу ўтган мавсум якунланганидан сўнг эркин агентга айланганди.
36 ёшли футболчи Қатарнинг «Ал Ғарафа» клубини тарк этди ва ҳозирга қадар янги жамоа топгани йўқ. Fichajes нашрининг хабар беришича, яқинда ҳужумчининг хизматлари «Валенсия»га таклиф қилинган.
Бунгача эса Хоселуга Франкфуртнинг «Айнтрахт» ва Берлиннинг «Юнион» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот ўрнида, Хоселу икки йил давомида «Ал Ғарафа» шарафини ҳимоя қилди. Бунга қадар у «Реал», «Эспанёл», «Алавес», «Нюкасл», «Сток Сити», «Ҳанновер» ва бошқа клубларда тўп тепган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади