Бугун
32
Ўзбек

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг асосий жамоаси таркиби маълум

Бошқа спортлар
15 сентябр, 03:50
    5+
Ушбу таркиб 2022 йилги олимпиадада 1-ўринни қўлга киритган чемпион жамоа таркибига деярли мос келади.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг асосий жамоаси таркиби маълум
Фото: Uzbekistan Chess Federation

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг очиқ (Open) йўналишида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон-1 асосий жамоаси таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу таркиб 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган чемпион жамоа таркибига деярли мос келади. Бу сафарги ягона ўзгариш — Жаҳонгир Воҳидов ўрнига ёш гроссмейстер Муҳиддин Мадаминовнинг жамоага жалб этилганидир.

Ўзбекистон-1 асосий жамоаси таркиби:

GM Жавоҳир Синдаров — 2778;
GM Нодирбек Абдусатторов — 2762;
GM Нодирбек Ёқуббоев — 2685;
GM Шамсиддин Воҳидов — 2654;
GM Муҳиддин Мадаминов — 2611.

Жамоа мураббийи (сардор): GM Рустам Қосимжонов.

Маълумот ўрнида, бу йилги мусобақада жами 396 та жамоа иштирок этади. Турнир 15 сентябрдан 28 сентябрга қадар давом этади.

Аввалроқ Жавоҳир Синдаров дона сурадиган жаҳон чемпионати санаси, формати ва мукофот жамғармаси тасдиқлангани маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар