«Нефтчи» бош мураббийи Ислом Исмоилов «Эйр Форс»га қарши баҳс (1:0)да Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг иккита рекордни янгилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Кеча, 14 сентябр куни «Эйр Форс» устидан қозонилган ғалаба «Нефтчи» учун нафақат муҳим уч очко, балки тарихий натижа билан ҳам ёдда қолди.
Жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов бир кунда Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг иккита рекордни янгилади:
🔸 Элит ОЧЛ тарихида учрашув ўтказган энг ёш бош мураббий;
🔸 Элит ОЧЛ тарихида ғалаба қозонган энг ёш бош мураббий.
Шу тариқа, Исломбек Исмоилов ўз номини Осиё футболининг нуфузли мусобақаси тарихига муҳрлади.
Айниқса, Осиё футболини яқиндан кузатувчи хорижлик журналистларнинг Исломбек Исмоилов ҳақидаги эътирофлари унинг мураббий сифатидаги салоҳиятига бўлган халқаро эътибор тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади