Live
3
Ўзбек

Зоран Марушич: «Биринчи бўлим осонроқ бўлишини кутгандик»

Эксклюзив
14 сентябр, 15:44
Марушич эса ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
Зоран Марушич: «Биринчи бўлим осонроқ бўлишини кутгандик»
Фото: Нефтчи ПФК
14.09.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси Нефтчи Нефтчи 1 : 0 Al Quwa Al Jawiya Al Quwa Al Jawiya

Яна Осиё Чемпионлар лигасига қайтган «Нефтчи» жамоаси ушбу Элит турниридаги дастлабки учрашувини Ироқнинг «Эйр Форс» клубига қарши ўтказди.

Қийин кечган учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ҳужумчи Зоран Марушич 82-дақиқада боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоаси учун жуда муҳим голни урди ва натижада «Нефтчи» ОЧЛ Элитни ғалаба билан бошлашга муваффақ бўлди.

Учрашув қаҳрамонига айланган Зоран Марушич эса ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу рақибни жуда яхши ўрганиб чиққандик. Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек, бу турнирда осон ўйинни ўзи йўқ. Мусобақадаги барча жамоалар жиддий рақиблар ҳисобланишади.

Албатта, ўйин давомида имкониятлардан фойдаланмасангиз, ҳатто мағлубиятга учраш ҳам ҳеч гап эмас. Шунинг учун яратилган имкониятлардан максимал фойдаланиш талаб этилади. Биринчи бўлимни осонроқ бўлишини кутгандик. Лекин бундай бўлиб чиқмади.

Осиё Чемпионлар лигаси ажойиб даражадаги мусобақа ва ажойиб клублар йиғилишган. Биз ўйин давомида кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Аммо, Худога шукр, учрашув якунига кўра муҳим ғалабани қўлга киритдик.

- Зоран, сизга кўпроқ асосий таркибда ўйнаш маъқул келадими ёки захирадан майдонга тушиб гол уриш кўпроқ ёқадими?

- Ҳозирги кунда бизда жуда яхши таркиб йиғилган. Албатта, ҳар бир ҳужумчи каби асосий таркибда ўйнашни хоҳлайман. Лекин биринчи навбатда бош мураббий қарор қабул қилади. Барчамиз мураббий билан гаплашган ҳолда ҳамма ҳужумчилар гол уриш муҳимлигини тушуниб туришибди. Кимга қанча вақт берилса, шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Олдинда яна кўплаб ўйинлар бор. Барчамиз бу нарсани тўғри қабул қиламиз. Шуни айтишим мумкинки, асосий таркибда бошлайманми ёки захирадан тушаманми, фарқи йўқ. Муҳими, қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламан», - дея Марушичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Al Quwa Al Jawiya Al Quwa Al Jawiya
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Бугунги янгиликлар