Live
6
Ўзбек

Элит ОЧЛ. «Трактор» БААда мағлуб бўлди, «Ал Иттиҳод» дуранг билан турнирни бошлади

Футбол
14 сентябр, 14:56
    1
Ҳамробеков асосий таркибда майдонга чиқиб, 88-дақиқада захирага олинди.
Элит ОЧЛ. «Трактор» БААда мағлуб бўлди, «Ал Иттиҳод» дуранг билан турнирни бошлади
Фото: Getty Images

Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. «Трактор» сафарда «Шабаб Ал Аҳли»га қарши беллашди. Унда БАА клуби минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона гол Юри Сезар ҳисобига ёзилди.

Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков асосий таркибда майдонга чиқиб, 88-дақиқада захирага олинди. Шунингдек, 49-дақиқада сариқ карточка олди.

«Ал Иттиҳод» клуби Қатарда «Шамал» билан муроса кўчасини танлади. Вейналдум 90+4-дақиқада гол уриб, Жидда клубини мағлубиятдан сақлаб қолди.

Элит ОЧЛ. 1-тур
Шабаб Ал Аҳли – Трактор 1:0
Гол:
Юри Сезар 23.

Шамал – Ал Иттиҳод 1:1
Голлар
: Боунеж 63 – Вейналдум 90+4.
Ал Иттиҳод – Райкович, Ал Шанқити (Ал Саҳафи, 82), Перейра, Кадеш, Абди (Али, 82), Лопи, Риос, Ал Ғамди (Вейналдум, 64), Аоуар, Бергвайн, Он Носири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар