Live
4
Ўзбек

А Серия. «Рома» Туринда «Торино»ни мағлуб этиб, 1-ўринга қайтди

Футбол
14 сентябр, 14:27
    1
«Комо» эса «Парма»дан устун келиб, 2-ўринга кўтарилди.
А Серия. «Рома» Туринда «Торино»ни мағлуб этиб, 1-ўринга қайтди
Фото: Getty Images

Италия чемпионатининг 4-турида «Рома» (12, 1-ўрин) Туринда «Торино» (3, 14-ўрин) билан куч синашиб, 2:0 ҳисобда ғалаба қозонди. Мален ва Писилли голларни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

«Комо» (10, 2-ўрин) эса ўз майдонида «Парма»дан (1, 18-ўрин) битта тўп фарқи билан устун келди. Рамон ва Каики голларга муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида Ромеро гол урди.

А Серия. 4-тур
Торино – Рома 0:2
Голлар:
Мален 40, Писилли 90+3
Торино – Перри, Коко, Кёмерт, Комуццо, Белгали, Гинейтис (Браганса, 46), Мандрагора (Запата, 83), Фитц (Илхан, 59), Фортини (Родригес, 73), Влашич, Симеоне.
Рома – Свилар, Манчини, Балерди, Эрмосо, Лулли. Кристанте (Коне, 64), Пизилли, Соуле (Мора, 57), Дибала (Де Рон, 64), Мален (Кастро, 57).

Комо – Парма 2:1
Голлар
: Рамон 23, Каики 83 – Ромеро 90+2.
Комо – Санчес, Коуто, Рамон, Кемпф, Каики, Перроне, да Куня (Милла, 80), Диао (Родригес, 55), Пас, Батурина, Кен (Доувикас, 64).
Парма – Корви, Карлос, Тройло, Прато, Бричги, Сиерро (Бернабе, 64), Кейта, Валери, Туре, Лонтани (Фаббиан, 80), Элфеж (Ромеро, 64).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар